Сув хўжалиги ташкилотлари раҳбар ходимларининг малакасини оширишга мўлжалланган ўқув дастурлари муҳокама этилди
Жорий йилнинг 23 июль куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) билан биргаликда сув хўжалиги ташкилотлари раҳбар ходимларининг малака оширишига мўлжаллаб тайёрланган дастурлари ва тренинг модуллари бўйича семинар ва тақдимотлар муҳокамаси бўлиб ўтди. Мазкур бўлиб ўтган семинар-тренингда институт вакиллари, илмий-тадқиқот марказлари ҳамда халқаро ташкилот вакиллари иштирок этдилар. Йиғилишдан кўзланган асосий мақсад, сув хўжалигининг бешта йўналишига доир малака ошириш дастури бўйича тренинг модулларимуҳокама қилинди. Семинарни ЮНЕСКО нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили Бадарч Дендов очиб берди. Мазкур семинарнинг биринчи кунида хорижлик мутахассислар “Chandra Engineering Consultants”раҳбари доктор Кришна Прасад ва “MetaMeta” рахбари доктор Францизк ван Стинберген ўзларининг “Ўзбекистон шароитида қўшимча модулларни тўлиқ якунлаш бўйича кейинги ҳаракатлар йўналиши” мавзусида ўзларининг тақдимотлари билан иштирок этдилар. Шу билан бир қаторда институт профессорлари ҳам ўзларининг тақдимотлари билан чиқиш қилдилар. Семинар-тренингнинг иккинчи қисми жорий йилнинг 24 июль кунида давом эттирилди.
Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор
т.ф.д. Т.З. Султанов маълумоти.