UniCEN лойиҳалари ҳақидаги амалий суҳбат ва ҳамкорлик

2021 йилнинг 24 август куни институтимизга АҚШнинг Марказий Осиё университетлари билан ҳамкорлик дастури (UniCEN) раҳбари Адриан Эрлингер қадам ранжида қилди. Уни ТИҚХММИ ректори в.б. профессор Мирзаев Баҳодир Суюнович бошчилигидаги мутасадди проректор ва профессор ўқитувчилар кутиб олишди. Маълумки, институт билан хусусан “Тракторлар ва автомобиллар” кафедраси UniCEN лойиҳалари бўйича ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Оклахома штати университети (ОШУ) билан “Central Asia University Partnerships Program with Uzbekistan” номли лойиҳа тузилган. Пандемия сабаб бироз тўхтаб қолган эди. Ҳозирда ОШУ профессорлари ҚХМ йўналиши талабалари учун замонавий фанлардан видеодарслар яратиш устида ишламоқда.

Шунингдек, Миссисипи штати университети билан “MSU and TSAU and TIIAME Dual Degree Initiative” номли лойиҳа. Ушбу лойиҳа доирасида ТИҚХММИда янги очилган Аниқ координатали қишлоқ хўжалиги магистратура дастури  қўллаб-қувватлаш режалаштирилган. Ушбу лойиҳа координатори Bryan Farrell 2020 йил 10-11 феврал кунлари институтимизга ташриф буюриб институт ва ҚХМ факультети билан яқиндан танишди. Ташриф давомида қўшма магистратура дастурлари бўйича бажариладиган ишлар муҳокама қилиниб, профессор-ўқитувчилар ва магистрантлар билан учрашувлар ташкил қилинди, шунингдек, Bryan Farrell Миссисипи штати университетидаги шарт-шароитлар ва ҳамкорликни янада ривожлантириш билан боғлиқ масалалар бўйича тақдимот қилганди.

Айни пайтда Айова штати университети билан “Advanced agricultural machinery partnership between Iowa State and TIIAME” номли лойиҳа ҳам 2020 йил сентябр ойидан бошлаб ҚХМ факультети профессор-ўқитувчилари учун замонавий қишлоқ хўжалиги инженерлиги мавзуларида ҳар ойда бир марта онлайн вебинарлар ўтказилиб келинмоқда.  Ўзаро суҳбат жараёнида худди шу масалалар ҳисоботи борасида сўз борди ва келгусида амалга ошириладиган режалар хусусида ҳам келишиб олинди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати