SUSADICA докторлик дастури тадқиқотчилари маълумотлар тўплаш воситаларни Марказий Осиёда синовдан ўтказишди

Жорий йилнинг ёз мобайнида, SUSADICA докторлик дастури тадқиқотчилари фермерларнинг ишлаб чиқариш ва ресурсларни бошқариш қарорлари билан боғлиқ бўлган муаммолар ҳақида тасаввурга эга бўлиш мақсадида Марказий Осиёнинг турли наъмунавий тадқиқот объектларига боришди.

Марказий Осиёда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш бўйича тизимлаштирилган халқаро докторлик дастури (SUSADICA) талабалари ҳар йили 6 ой давомида, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) ва Марказий Осиёдаги бошқа ҳамкор ташкилотларининг илмий фаолиятига ўз ҳиссаларини қўшиш, Ўзбекистонда PhD талабалари учун мўлжалланган модул курсларида иштирок этиш ҳамда тадқиқот учун танлаб олинган объектларида эмпирик (амалий) ишларини ташкиллаштириш мақсадида ўз илимий фаолиятларини олиб борадилар. Жорий йилнинг июль ва август ойларида, ТИҚХММИнинг амалий ёрдами билан, ИАМО тадқиқотчилари Сурай Чарйева, Зафар Курбанов, Абдусаме Таджиев, Др. Ғолиб Санаев ва Др. Нодир Джанибековлар Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг суғориладиган майдонларига сафар уюштиришди. Бунда улар иқтисодий эксперимент ва маълумот тўплаш услубларини синовдан ўтказиш мақсадида фермерлар ва маҳаллий ҳокимият ходимлари билан юзма-юз ва фокус гуруҳ суҳбатларини амалга оширдилар. Ушбу изланишлар ёрдамида тақдиқотчилар фермерларнинг қишлоқ хўжаликдан ташқари фаолият турлари, даромадлар ва экин турларининг диверсификацияси томчилатиб суғориш, ерга минимал ишлов бериш ҳамда пахта териш машиналари каби технологияларни амалда қўллашга доир фермерларнинг қарорлар ва стратегиялари бўйича дастлабки маълумотларни тўплашди.

Жанубий Қозоғистондаги фермерлар билан бўлиб ўтган ўзаро суҳбатлардан маълум бўлдики, пахта ишлаб чиқарувчи фермерлар қўшимча даромад келтирувчи ноқишлоқ хўжалик фаолиятларидан - ҳусусий дўконлар, ресторанлар, меҳмонхоналар ҳамда болалар боғчаларини юритиш ва бошқариш тижорати билан шуғулланар эканлар. Бундан ташқари фермерларнинг суғориладиган майдонларда экинлар диверсификациясини ривожлантириш бўйича ташаббуслари туфайли, иқтисодий юқори фойда келтирадиган қишлоқ хўжаилик маҳсулотларини қўшни мамлакат бозорларига экспорт ҳажми ошганлиги маълум бўлди. Шунга қарамасдан, фермерлар, диверсификацияни муваффақиятли амалга ошириш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун меҳнат ресурслари етишмаслиги асосий тўсиқлардан бири эканлигини эътироф этишди.

Қозоғистон билан таққослаганда, Ўзбекистонда пахта ва буғдой етиштирувчи фермерлар қарорлар қабул қилишларида давлат аралашуви уларнинг ишлаб чиқариш ва даромад манбаларини диверсификациялашдаги асосий тўсиқ сифатида қайд этилди. Давлат харидлари тизими доирасида пахта ва буғдой учун катта миқдордаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг тақсимланиши, ИАМОнинг 36-сонли таҳлилий тавсияномасида муҳокама қилинганидек, тупроқ сифатини оширувчи алмашлаб экишни қўллашни чеклайди. Фермерларнинг молиявий имкониятлари чекланганлиги билан бир қаторда, ерга эгалик қилиш ҳуқуқлари заифлиги уларнинг ерга ва янги технологияларга инвестиция қилишларини рағбатлантирмайди. Фермерлар билан ўзаро суҳбатлар давомида экинларни танлаш эркинлиги ва ердан фойдаланиш ҳуқуқи дахлсизлигининг таъминланиши, фермерлик фаолиятини давом эттириш учун ҳал қилувчи шарт сифатида кўрсатилди. Фермерларнинг фикрича, пахтадан воз кечиб бошқа экинларни етиштираётган туманларда қишлоқ аҳолиси даромадлари ва бандлик даражаси ошганлиги кузатилган. Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ташриф буюрилган ҳудудларида пахта теримини механизациялаш даражасининг бир-биридан фарқланиши кузатилди. Суҳбатлар давомида қозоқ фермерлари пахтани муваффақиятли етиштириш учун пахта териш машиналари зарур деб ҳисоблашлари маълум бўлди. Ҳақиқатда, Жанубий Қозоғистондаги мавжуд пахта териш машиналарининг асосий улушига фермерлар ва қишлоқ тадбиркорлари эгалик қилиши ҳамда уларни пахта етиштирувчиларга ижарага беришини муваффақиятли бизнес модели деб қараш мумкин. Пахта йиғим-терими даврида меҳнат ресурсларининг етишмаслигини тан олган қозоқ фермерлари қўшимча пахта териш машиналарини сотиб олишга қизиқиш билдиришди. Ўзбекистондаги фермерлар билан бўлган мунозаралар эса бунинг аксини кўрсатди. Аксарият фермерлар пахта териш машиналарини хусусийлаштиришга тайёр эмасликлари маълум бўлди. Пахта йиғим-теримининг озгина қисми механизациялашган Ўзбекистонда, тўлиқ ва қисман давлатга қарашли машина-трактор парклари (МТП) фермерларга пахта териш машиналари хизматларини кўрсатади. Бундан ташқари, Қозоғистондаги пахта етиштирувчи фермерлардан фарқли равишда, суҳбатларда иштирок этган Ўзбекистондаги фермерлар МТПга қарашли машиналар томонидан терилган пахтанинг сифати пастлигидан хавотир билдиришди.

Олиб борилган илмий ташрифлар давомидаги дастлабки кузатувлар, келажакда турли хил методологиялардан фойдаланилган ҳолда чуқурроқ ўрганилади. Фермерларнинг бир-биридан фақрланувчи жавоблари, ресурсларни бошқариш, технологияларни қўллаш, ишлаб чиқариш ва даромадларни диверсификация қилиш бўйича қабул қилаётган қарорларининг ижтимоий, иқтисодий, хулқий ва институционал омилларини қиёсий ўрганиш зарурлигини кўрасатди. Фермерлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олиб, тадқиқотчилар 2020 йилда бошланадиган дала тадқиқотларидан олдин маълумотлар тўплаш воситаларини якунлаш бўйича Германиядаги илмий раҳбарлари билан биргаликда иш олиб боришади.

SUSADICA докторлик дастури

Марказий Осиёда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш - иқтисодий, ижтимоий ва атроф-муҳит барқарорлигини таъминлаш учун қишлоқ хўжалиги ресурсларидан фойдаланишнинг турли оқибатларини ҳисобга олувчи тизимли ёндашувни талаб қилади. Халқаро меъзонлардаги замонавий тадқиқотлар учун илмий муҳитни таъминлаш мақсадида, ИАМО илмий тадқиқот институти Гиессен шаҳридаги Жустус-Лебиг Университети ва Ҳалле шаҳридаги Мартин-Лютер Университетлари билан биргаликда Марказий Осиёда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш бўйича тизимлаштирилган халқаро докторлик дастури (SUSADICA) ни ташкил қилиш бўйича ҳамкорлик қилади. Германия ҳамкор ташкилотларининг консорциуми, ТИҚХММИ ва халқаро шериклар билан биргаликда бошқариладиган, ҳамкорликдаги докторлик илмий тадқиқот муҳитини яратишга қаратилган. Дастур Марказий Осиёнинг бошқа қишлоқ хўжалиги университетлари учун докторлик таълимининг юқори мезонлари, халқаро тармоқлар ва илмий натижаларнинг намунаси сифатида хизмат қилиши лозим.

SUSADICA докторлик дастури «Ғарб ва Шарқ Ўртасида – Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатларида Илмий ва Олий Таълимга Эътибор» молиявий фонд доирасида VolkswagenStiftung ва Ўзбекистоннинг Қишлоқ хўжалиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирликлари томонидан молияластирилади. SUSADICA докторлик дастури билан боғлиқ янгиликларни Facebook саҳифасида кузатиб бориш мумкин.

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов