Ўзбекистон тарихи Давлат музейига cаёҳат
Тарих сўзлаганда мозий муҳри музейга кўчишини ҳис этиш мумкин холос. Кўз билан кўришнинг қулоқ билан эшитишдан кўра таъсир кучи катта. “Гидромелиорация” факультети "Сув хўжалиги ва мелиорация" йўналиши 2-босқич 204 - гуруҳ талабалари 23 ноябрь куни гуруҳ мураббийси "Ирригация ва мелиорация" кафедраси стаж.ўқт. Маҳбуба Ҳайитова раҳбарлигида Ўзбекистон тарихи Давлат музейига ташриф буюришди.
Ҳаётимизнинг барча соҳалари каби Республикамизда музейлар фаолиятида ҳам катта тарихий ўзгаришлар содир бўлди. ВазирларМахкамасининг 1992 йил 21 апрел қарорига мувофиқ Ўзбекистон тарихи Давлат музейи қайта ташкил этилди.
Ҳозирги кунда ушбу музей энг йирик илмий –маърифий марказлардан ҳисобланиб, унинг жамғармасида 250 минга яқин экспонатлар мавжуд. Музей шунингдек, ўзбек халқи тарихининг муҳим босқичларини акс эттирган ноёб архив материаллари, қўлёзмалар, тарихий ҳужжатлар, фотоматериаллар ва ҳ.к. га эга.
Ҳайкалтарошлик, рассомчилик, кулолчилик, шиша санъатининг бетакрор намуналари турли даврдаги эстетик тасаввур тарихига баҳо бериш имкониятини яратади. Ташриф давомида талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўла ва аниқ жавоблар олишди.
“Ирригация ва мелиорация” кафедраси асс. М. Хайитова ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов