Қайси жамоа қайси ўринда?
Илмнинг чегараси йўқ, лекин уни синашнинг йўл ва усуллари бисёр. Шулардан бири қизиқарли саволларга бой “Викторина" бўлиб, талабаларнинг нечоғлик илмга ошно эканликларини синовдан ўтказишга имкон туғдиради.
“Ёшлар ҳафталиги”нинг энг қизиқарли танловларидан бири худди шу бўлди десак, асло муболаға бўлмайди. Чунки 50 дан ортиқ саволларга жавоб беришда ҳеч бир факультет талабалари асло бир-бирларидан қолишмадилар. Демак, натижалар қуйидаги кўринишда бўлди.
4-ўрин “Ер ресурсларини бошқариш” факультети, 3 та 3-ўрин соҳиб ГИМ, ҚХМ, ҚСХЭТ факультетлари, 2-ўрин “Гидротехника қурилиши” факультети ва 2 та 1-ўрин “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” ҳамда “Гидромелиорация” факультетлари жамоаларига насиб этди.
Ғолиб жамоалар “Ёшлар ҳафталиги” тақдирлаш маросимида институт раҳбарияти ва Ёшлар иттифоқи ҳамда институт касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланишди.
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов