Иш билан таъминлаш масъулияти

Ҳар қандай ривожланиш ислоҳотлар ва олиб бориладиган сиёсатлар бадалига бўлиши тайин. Бу сергаклик ва мажбурият замиридаги бурчни англатади. Халқнинг тўкин-фаровонлиги ва жамият кайфияти бевосита шунга боғлиқ. Бу иш билан бандлик сиёсатини тушунтириш ҳамда амалий ҳаракатда намоён бўлади. Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг бири – хотин-қизларни иш билан таъминлашдир.

Ушбу муҳим вазифани ижро этиш бугунги кун талабидир. 3 Талабалар турар жойида Институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Чориев,  Хотин - қизлар қўмитаси раиси З.Исмаилова, 3-Талабалар турар жойи Педагог-тарбиячи А.Хаитоваларнинг ташаббуси билан талаба-қизларининг дарсдан бўш вақтларида қўшимча касб-ҳунарга ҳамда хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтириш, қизларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда оиласига қўшимча даромад олиб келиш мақсадида институтимиз раҳбарияти томонидан очилган ва ҳозирги кунда фаол иш олиб борилаётган тикув цехнинг аҳамийяти катта.

У ерда бир гуруҳ Талабалар турар жойи қизларига спорт формалари тикилди. 20 дан ортиқ талабаларга  бичиш, тикиш, безак бериш ва дазмоллаш цехда ўргатилмоқда. Касб - ҳунар эгаси бўлиш кейинчалик уларнинг мустақил ҳаётга қадам қўйганларида ҳам асқотади. Қўли гул чевар меҳнатни севар десак, муболаға бўлмайди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати