Ижарадаги талабаларнинг яшаш шароити ўрганилди

Талабанинг яшаш ва ўқиш шароити билан боғлиқ муаммо таълим ва тарбиянинг сифатига бевосита дахлдордир. Шундай экан, уларнинг яшаш шароитига эътибор доимо назоратда бўлиши зарур. Бу борада муаммолар бўлса уни албаттта ечиш давр талаби. Талабанинг билим олиши биз учун ниҳоятда муҳим. Президентимизнинг “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли қарорига мувофиқ институтимизда ҳам талабалар билимини назорат қилиш, баҳолаш тизими янги низоми ва яшаш шароитини ўрганиш ишлари ишлаб чиқилмоқда.

Институтимизнинг “Гидромелиоратив тизимларидан фойдаланиш” кафедраси ассистенти Мухаммадиева Матлубанинг ташаббуси билан “Гидромелиорация” факультети “Сув хўжалиги мелиорацияси” таълим йўналиши 408-гуруҳнинг ижарада яшовчи талабалар шароити билан танишиб чиқилди.

Давлатимиз томонидан мураббийларга кўрсатилган эътибор туфайли, мураббийлар ўз устида янада кўпроқ ишламоқда. Айни пайтда уларнинг истиқомат қиладиган жойлари қай тарзда эканлигини, кимнинг хонадонида, ким билан бирга истиқомат қилишини билиш педагог - мураббийларнинг бурчи ва вазифасидир.

ТИҚХММИ матбуот хизмати