Келажак ёшлар қўлида
Жорий йилнинг 23 апрель куни “Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг “Ердан фойдаланиш” кафедраси профессор-ўқитувчилари Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 274 мактабга ташриф буюришди. Ўқитувчиларимиз “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” нинг тўртинчи ташаббуси ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтириш доирасида мактаб ҳамда олий таълим муассасаси билан ҳамкорлик тамойилли асосида китобхонлик давраси ташкил этилди.
Шу сабабли мана шундай ҳамкорлик асосида ўтказилган тадбирлардан ўқувчиларимиз нимадир ўзларига олсалар хулосалар чиқарсалар қайсидир маънода оз бўлса ҳам биз мақсадимизга эришдик деб ўйлаймиз. Ушбу ҳамкорлик ҳар иккала томон учун ҳам манфаатли ва мароқли бўлди. Тадбирдан олинган лавҳалар.
“Ердан фойдаланиш” кафедраси ўқитувчиси Ю.Усманов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати