“Fizika va kimyo” kafedrasida fanlar boʼyicha 1-tur olimpiadasi oʼtkazildi
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлигининг 2019 йил 5 апрелдаги «Олий таьлим муассасалари талабалари республика фан олимпиадасини 2019 йилда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида»ги № 314-сонли буйруқ ижросини таьминлаш мақсадида, “Гидромелиорация” факултети “Физика ва кимё” кафедрасида кафедра мудири И.Б. Сапаев бошчилигида 2021 йил 21 апрель куни физика ва кимё фанлари бўйича талабаларнинг 1-тур олимпиадаси ўтказилди. Олимпиадада барча факультетлардан саралаб олинган иқтидорли талабалар қатнашиб тўплаган баллари натижасига кўра Республика босқичига йўлланма олишди.
Яьни: физика фанидан ТЖИЧАБ 103-гуруҳ талабаси Рахматова Ирода 80 балл билан, кимё фанидан эса “ҚХМС ва ДИТ 109-гуруҳ талабаси Анварова Феруза 76 балл билан 1- ўринни эгаллашди. Бу иқтидорли талабаларимизга Республика босқичида ҳам ўз билими ва иқтидорига ишонган ҳолда нуфузли ўринларни эгаллашларида омад тилаб қоламиз.
Катта ўқитувчи З.Ф. Бекназарова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати