“Қизиқарли ва креатив ёндошув” шиори остида ўтказилган олимпиада ғолиблари тақдирланди

Феврал-март ойларида ТИҚХММИ Бухоро филиали директори Ш. Ж. Имомов ташаббуслари билан талабалар ўртасида 3 босқичдан иборат физика ва математика фан олимпиадалари бўлиб ўтди. Иккала фан олимпиадасида умумий 679 нафар талабалар иштирок этишди. Финалга қадар етиб келган ва гъолиб бўлган талабалар Ш. Ж. Имомов томонидан диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланишди. Фан олимпиадасида фаол иштирок этган бўлажак олимлар эса ташаккурномалар билан тақдирланди. Гъолибларнинг устозлари эътироф этилди. Филиалда бўлаётган бу каби ижобий ўзгаришлардан барча филиал аъзолари мамнун.

ТИҚХММИ матбуот хизмати