Ғолиблар тақдирланди

 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 февралдаги 87-03-622-сонли хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг 2018 йил 24 декабрдаги 170-сон йиғилиш баёни билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг III-бўлим, 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 9-11 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси “Интеллектуал мулк Агентлиги” қошидаги ўқув маркази билан “Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси” мавзусида 18 соатлик ўқув курси ташкил этилди. Мазкур шартнома асосида 2019 йил 29 май куни соат 14.00 да институтнинг 1-маърузалар залида ўқув курсида қатнашган профессор-ўқитувчиларни Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал Мулк Агентлиги томонидан тақдим этилган СЕРТИФИКАТ билан тақдирлаш маросими ўтказилди. 

Тадбирни Илмий-инновацион ишланмларни тижоратлаштириш бўлими бошлиғи М.Саримсақов олиб борди. Тадбирда Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Т.Султонов иштирок этиб, институт ректорининг 2019 йил 19 июндаги “Интеллектуал-2019” танлови ғолибларини моддий ва маънавий рағбатлантириш тўғрисида”ги 608 а/ф-сонли буйруғига биноан танловда фаол иштирок этган бакалавр ва магистр талабаларни институт ректорининг фахрий ёрлиғи ва ғолибларни сертификат ва пул мукофотлари билан тақдирлади. “Интеллектуал-2019” танловини ўтказиш бўйича институт ректорининг 2019 йил 19 январдаги 72 А/Ф-сон буйруғи ҳамда танлов ўтказиш бўйича институт ташкилий қўмитасининг 3-сонли йиғилиш баённомаси асосида ўтказилган “Интеллектуал-2019” танловининг якуни бўйича:

а) “Энг яхши инновацион лойиҳа” номинацияси бўйича:

1 - ўрин – “Каналларни тозалашда бетон қоплама сифатини сақлаш ва экскаватор тишларини ресурсини оширувчи қурилма” лойиҳаси учун Магистратура “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” мутахассислиги  2-курс магистранти Меликузиев Сарварбек Махмуд ўғли – энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш) баробари миқдорида;

2 - ўрин – “Автоматлашган сув назорати системаси (АСНС)” лойиҳаси учун, “Гидротехника қурилиши” факулътети 2-курс талабаси Қурғонбоев Достон Бўрибой ўғли – энг кам ойлик иш ҳақининг 4 (тўрт) баробари миқдорида;

3 - ўрин – “Ноанъанавий энергея манбаларидан автомобил йўлларида самарали фойдаланиш” лойиҳаси учун, “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факулътети 2-курс талабаси Парпиева Севарахон Нурмухаммад қизи – 2,5 (икки ярим) баробари миқдорида;

б) “Энг яхши инновацион ишланма” номинацияси бўйича:

1 - ўрин – “Measuring water levels in wells” (қудуқларда сув сатҳини ўлчаш) ишланмаси учун Гидромелиорация факультети 2-курс талабаси Хамроева Шахноза Аминжон қизи – энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш) баробари миқдорида;

2 - ўрин – “Eco freezer” (экологик тоза совутгич) ишланмаси учун, Гидромелиорация факультети 2-курс талабаси Жуманазарова Комила Шарофиддин қизи – энг кам ойлик иш ҳақининг 4 (тўрт) баробари миқдорида;

3 - ўрин – “Гидроэлектрометр” ишланмаси учун, Гидромелиорация факультети 2-курс талабаси Тошпўлатов Баходиржон Ғани ўғли – энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 (икки ярим) баробари миқдорида;

в) “Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси” номинацияси бўйича:

1 - ўрин – “E-TS_Baho 1.0 (Электрон тупроқ сифатини баҳолаш)” дастури учун, Магистратура “Геодезия ва Геоинформатика” мутахассилиги 1-курс магистранти Фармонов Низом Қосимович – энг кам ойлик иш ҳақининг          5 (беш) баробари миқдорида;

2 - ўрин – “Ирригацион тизимлари эксплуатацион ҳолатини масофадан ўрганиш бўйича ГИС маълумотлар баъзаси” дастури учун,  Гидромелиорация факультети 2-курс талабаси Хайитов Абдикаримбой Дилшод ўғли – энг кам ойлик иш ҳақининг 4 (тўрт) баробари миқдорида;

3 - ўрин – “Сув омборларининг гидрологик режимини ҳисоблаш” дастури учун, Гидромелиорация факультети 2-курс талабаси Жалилов Сирожиддин Муҳиддин ўғли - энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 (икки ярим) баробари миқдорида;

г) “Мобил иловалари учун яратилган дастур” номинацияси бўйича:

1 - ўрин – “Телефон орқали насос станциясини бошқариш ва сизот сув сатҳини кузатиш қурилмаси” дастури учун, “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факулътети 4-курс талабаси Юсупов Мухаммадсодиқжон Сиддиқжонович – энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш) баробари миқдорида;

2 - ўрин – “Гидравлик экскаваторнинг асосий иш ўлчамини топишда электрон ҳисоблаш дастури” учун, Гидромелиоратив ишларини механизациялаштириш факультети 3-курс талабаси Хуррамов Мухриддин Хасанович – энг кам ойлик иш ҳақининг 4 (тўрт) баробари миқдорида;

3 - ўрин – “Smart Farmer” дастури учун, Магистратура “Насос станциялари ва қурилмаларидан фойдаланиш ва ташҳиси” мутахассилиги 1-курс магистранти Муҳаммаджонов Ахмаджон Улуғбекзода – энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 (икки ярим) баробари миқдорида моддий рағбатлантирилдилар.

Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими бошлиғи М. Саримсақов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов