Коррупция - тараққиёт кушандаси

Дунёдаги барча мамлакатлар тараққиётига салбий таъсир этаётган муаммолардан бири коррупциядир. Эътиборли жиҳати шундаки, жиноятнинг бу тури учун дунё бўйлаб жазо муқаррарлиги таъминланмоқда. Коррупцияни ҳеч иккиланмай “тараққиёт кушандаси” деб аташ мумкин. Бугун “Ер ресурсларини бошқариш” факультетида ҳам айнан шу, мавзуга оид тадбир бўлиб ўтди. Унда “Ер ресурсларини бошқариш” факультети декани Ш.Нарбаев, ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини  Ҳ.Эшова, “Ердан фойдаланиш” кафедраси мудири А.Алтиев, факультет профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари иштирок этишди. Тадбир меҳмони сифатида коррупция қарши курашиш агентлиги масъул ходими Латипов Обиджон Асамиддинович ўз маърузаси билан йиғилганларга маълумот бериб ўтди.  Биз, келажакни коррупциясиз биргаликда қуришимиз, бунинг учун аввало ўзимизни ўзимиз тарбия қилишимиз, коррупциянинг ҳар қандай кўринишини бартараф қилиш учун биргаликда курашишимиз зарурдир. Маъруза давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларининг ва бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш, талабаларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилганлиги ҳамда амалга оширилиётганлиги бўйича маълумотлар берилди.

Шунингдек  коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларни аниқлашга, уларга чек қўйишга, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш, коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил этиб борилаётганлиги бўйича ҳам бир қатор тушунчалар берилди. Бугунги кунда таълим соҳасида коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳадаги мавжуд ташкилий-амалий ва ҳуқуқий механизмларнинг самарадорлигини баҳолаш, коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш каби вазифалар белгилаб олинганлиги ва коррупцияга йўл қўйилган ҳолатда Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 210, 211, 212-моддаларига асосан, жавобгарлик муқаррарлиги бўйича профессор-ўқитувчилар ва талабаларга  тушунтириб ўтилди.

Дарҳақиқат, коррупция – илдизлари давлат хизматини ташкил этишдаги нуқсонларга ва давлат хизматчиларининг ўзига хос психологиясига бориб тақаладиган ижтимоий ҳодиса. Бу коррупцияга қарши аввало маъмурий-ҳуқуқий ва ташкилий-бошқарув чора-тадбирлари кўрилиши зарурлигидан дарак беради.  Хулоса қилиб айтганда, коррупцияга қарши курашишда барчамиздан бирдек масъулият талаб этилади. Зеро, коррупция — жамият тараққиётининг кушандасидир. Ушбу тадбир барча йиғилганларга мунзур бўлди. Талабалар ўзларини  қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.

 

ЕРБ факултети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати