Талаба ёшлар тадбирида
Президентимиз томонидан байрам сифатида нишонланиши белгилаб берилган “Ёшлар куни” тобора яқинлашмоқда. Унинг кенг нишонланиши маънавият фестиваллари доирасида бўлаётгани аҳамиятлидир. Ёшларнинг истеъдод қирраларини очилиши ана шундай тадбирларда ўз кучини намоён этмоқда. Институтимиз ёшлари хусусан ётоқхонадаги талабалар билан ўтказилаётган маънавий тадбирлар айрича завқу шавқ билан ўтаётгани сир эмас. Айниқса, 25 июн куни ташкил этилган маънавият фестивали доирасидаги ёшлар кунига бағишланган тадбирда Ўзбекистон ХДП Мирзо Улуғбек туман кенгаши раиси Қурбонова Шаҳзода Нашпановнанинг ҳамда Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими ходими Адҳам Бахтиёровичнингнинг иштироки ва табриклари ўзига хос аҳамият касб этди. Институт ёшлар билан ишлаш бўйича проректор, Ўзбекистон ХДП Мирзо Улуғбек туман кенгаши депутати Рўзимурот Чориевнинг ҳамда фаол талабаларга партия номидан совғаларни топшириши ва табриги талаба ёшларни илҳомлантириб юборгани рост.
Тадбир давомида ўтказилган қизиқарли викторина, хушовоз хонанда Ғанишер Қурбонбоевнинг дилтортар қўшиқлари, Янги божалар гуруҳининг меҳмон сифатида иштироки, айниқса, институтнинг истеъдодли ёшларидан таркиб топган “Тарғибот” жамоасининг ичакузди ҳангомалари, ҚВЗнинг “Биров”, “Сармоячи” жамоалари барчага завқ-у шавқ улашди.
“Бундай йўсиндаги тадбирлар ҳали яна давом этади, буташшаббус, ҳаракат бизни доим руҳлантиради”, - дейди тадбир ташкилотчиларидан бири институт ёшлар кенгашининг раиси Давронбек Расулев. Ўз қобилиятларини намойиш этиш, интеллектуал салоҳиятларини янада такомиллаштириш борасида ўтказиладиган тадбирларни институт раҳбарияти доимо қўллаб - қувватлаб келади.
ТИҚХММИ матбуот хизмати