Новочеркаск муҳандис-мелиоратив институтидан ҳамкорлик таклифи
Новочеркаск муҳандис-мелиоратив институти Халқаро талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Андрей Лещенко институтлараро ҳамкорлик режаларини ўрганиш учун ташриф буюрди. Учрашувни Халқаро ҳамкорлик бўйича проректор А.Салоҳиддинов олиб борди. Унга кўра қуйидаги йўналишларда кенг ҳамкорлик қилинади:
- Сув таъминоти ва дренаж тизими
- Гидротехник қурилиши
- Насос станцияси
- Ер тузиш ва ер кадастри
- Механизация ва автоматлаштириш
- Экология ва табиий ресурслардан фойдаланиш
Икки томонлама ҳамкорликда профессор-ўқитувчилар ўзаро алмашинув дастурлари орқали малака оширишга юбориш учун келишиб олинди.
Институт Матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов