Қаршида кўчма амалий машғулот
2019 - йил 18 - октябр куни ТИҚХММИ Қарши филиали “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факултети 1-курс 107-гуруҳ талабалари учун “Умумтехник фанлар” кафедраси ўқитувчиси М. Сайитмуродова раҳбарлигида Геодезия фанидан Қашқадарё вилоят Сувлойиҳа МЧЖ да кўчма амалий машғулот ташкил этилди. Машғулотни ўтишда Қашқадарё вилоят Сувлойиҳа МЧЖ даги мавжуд замонавий жиҳозлар ва компьютер дастурларидан фойдаланилди. Гидротехник иншоотларнинг бўйлама ва кўндаланг профилларини тузиш ўрганилди. Машғулотни олиб боришда корхона бош муҳандиси Темиров Шерзод иштирок этди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати раҳбари Р.Жуманиёзов