Янги лойиҳа

“Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факултети ёшлар кенгашидан янги лойиҳани “Агитаторс” деб номланди. Бунда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ҳозирги кунда амалга оширилаётган ишлар, модеринизациялаш ишлари, таълим-тарбия, ижтимоий соҳада амалга оширилаётган катта ислоҳотлар юзасидан мактабда таълим олаётган битирувчиларга тарғиботи билан шуғулланади. Бугунги кунда Институтимиз миллий ва жаҳон рейтингида юқори ўринлардан жой олгани тайин. Буларни ўқувчиларга тарғиб қилиш мақсадга мувофиқ. Бу эса институтимизга билим салоҳияти юқори абитуриентларни жалб қилишга замин яратади. Ҳар биримиз ўқишга киришдан олдин барчада кузатиладиган ҳолат қайси ОТМга ҳужжат топширсам экан, деган фикрлар бўлган. Биз абитурийентларни тўғри танлов қилишига замин яратиб берамиз. Ана шу мақсадда 25 октабрдан Агитаторс жамоа аъзолари Мирзо Улуғбек туманидаги 279-мактабга ташрифи билан ўз фаолиятини бошлади.

 

Институт Матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов