Муаммоли маъруза

“Гидромелиорация” факулътети “Ирригация ва мелиорация” кафедраси томонидан 25-октябр куни “Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда кузатилган муаммолар ва уларнинг ечими” мавзусида муаммоли маъруза ташкиллаштирилди. Маърузани Сув хўжалиги вазирлиги “Ерлар мелиорацияси бошқармаси” бошлиғи Тоиров Одилбек Рахимберганович олиб бордилар. Ушбу маърузада “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 4-босқич 401, 402 ва 403 - гуруҳлар талабалари гуруҳ мураббийлари билан биргаликда иштирок этишди. Маърузада ҳозирда ерларнинг мелиоратив ҳолати бўйича умумий маълумотлар ва мавжуд муаммоларни ечимига қаратилган қизиқарли маъруза бўлди. Унда талабалар мелиоратив ҳолати бузилган ерларни яхшилашда дуч келадиган асосий муаммолар тўғрисида маълумотга эга бўлишди. Маърузада талабаларни қизиқтирган барча саволларига тўлиқ жавоб берилди.

“Ирригация ва мелиорация” кафедра мудири И. Бегматов ахбороти

Институт Матбуот хизмати раҳбари Р. Жуманиёзов