Муаммоларнинг инновацион ечимлари ОАВ нигоҳида

Маълумки, сув ресурслари тежамкорлигини ошириш, сув таъминоти ва суғориш тизимларига янги инновацион технологияларни жорий этиш бугунги кунда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасининг барча мутасадди ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда шу соҳага мутахассислар тайёрлаб берувчи бизнинг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти олдида турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон телеканали орқали эфирга узатилаётган "Агроинновация" кўрсатувининг 2019 йил 25 ноябрда ЎЗМТРК Медиамарказида тасвирга олинган навбатдаги сони ҳам айнан шу мавзуга бағишланди.

Кўрсатувни тасвирга олиш жараёнида Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти мутасадди ходимлари ҳамда институтимиз ИТИ ва ИПКТ бўлими бошлиғи Ш.Имомов, ГМИТТ кафедраси доценти А.Муратов, ҚХМ кафедраси доценти А.Дўскулов, ЭТ ва ҚТЭМ кафедраси мудири Д.Қодиров ва бир нечта докторант, магистрант ва талабалари иштирок этишди. Давра суҳбати соҳага оид янги инновациялар, уларнинг ютуқлари ва ҳаётга тадбиқ этиш жараёнларининг бугунги кунда ҳолати, олдимизда турган мақсадлар ва муаммолар ҳақидаги аниқ маълумотларга асосланган тарзда бўлиб ўтди.

 

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов