Очиқ мулоқотлар моҳияти
2018 йил 25 декабрь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 20 декабрдаги 87-02-3845 - сонли топшириғи ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг институт жамоаси, докторантлар ва магистрантлар билан очиқ мулоқоти ўтказилди.
Тадбирда институт ёшлар билан ишлаш проректори Қ. Шавазов, ЎзФА академиги Қ. Аллаев, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазири бошқарма бошлиғи Ў. Исмаилов, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори М. Джалалов, Тошкент шаҳридаги Пучон университети ректори Ли Донг Вук, бўлим бошлиғи З. Ҳайдаров, ҳамда институт профессор-ўқитувчилари, докторантлар ва магистрантлар иштирок этди.
Маърузачилар томонидан саволнома асосида институт жамоаси ва талабаларига яратилаётган шарт-шароитлар, мавжуд муаммо ва камчиликлар борасида суҳбат олиб борилди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган давра суҳбати якунида институт профессор-ўқитувчилар жамоаси, докторантлар ҳамда магистрантлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ҳамда маърузачилар томонидан билдириб ўтилган фикр-мулоҳалар ва саволнома бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Ёшлар ва талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи З. Ҳайдаров ахбороти
Институт матбуот котиби Рахимбой Жуманиёзов