Мардлик ва жасорат дарси

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг      27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, жорий йилнинг 13 декабрь санасидаги Р-5413 Фармойишида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини сифатли таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, ёшлар билан «Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!» - деган умумий ғоя остида тадбирлар ташкил этилмоқда. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат маркази Юнусобод тумани бўлинмаси билан ҳамкорликда ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаси профессор-ўқитувчилари таълим муассасаларига ташриф буюриб, у ердаги ёшлар билан «Мардлик ва жасорат» мавзусида давра суҳбати олиб бордилар.

Юнусобод дизайн касб - ҳунар коллежида ташкил этилган давра суҳбатида ҳарбий кафедра зирхли техникаларидан фойдаланиш ва таъмирлаш цикли бошлиғи подполковник Т. Тешабоев ва цикл катта ўқитувчиси резервдаги майор С.Раимов қатнашдилар. Юнусобод дизайн касб - ҳунар коллеж директори Н. Икромов давра суҳбатида қатнашувчиларни ёшларга таништирганидан кейин тадбир бошланди. Давра суҳбати давомида ўқувчиларга ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги видеороликлар ва тақдимот материаллари намойиш қилинди. Ўқувчилар томонидан тадбир ташкилотчиларига берилган саволлар суҳбатнинг янада қизиқарлироқ тус олишини таъминлади.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳарбий кафедраси бошлиғи подполковник Р. Минлишев ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов