Музейдаги дарс

Ўзбекистон либерал-демократик партияси Мирзо Улуғбек тумани бошқарув аппарати бошлиғи Очилова Дилором Ғаниевна, Қуролли Кучлар фахрийлари захирадаги полковниклар  Нуриддинов Мусалим Султанович, Зуфаров Хусан Адилович, Дехканбаев Абубакир Дехканбаевич ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаси профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар музейида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш  муҳандислари институти ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмасида ҳарбий тайёргарлик бўйича таҳсил олаётган талабалар ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш  муҳандислари институти қошидаги «INTERNATIONAL HOUSE - TASHKENT» академик лицей ўқувчилари билан «Мардлик ва жасорат» дарсини ўтказдилар.

Дарс давомида тадбир иштирокчиларига Ватан ҳимояси учун ўз жонини фидо қилган юртдошларимизнинг кўрсатган жасоратлари, уларнинг Ватанимиз мустақиллиги, келажак авлоднинг тинч-тотув яшашлари учун ўзларини қурбон қилганликлари хотирланди. Шунингдек, Қуролли Кучлар фахрийлари томонидан ёшларга  бутун ҳарбийлик ҳаёти давомида босиб ўтилган жанговар йўлнинг машаққатлари ва ушбу машаққатларни мардларча енгиб ўтиш учун зарурий ҳисобланган сифатларни шакллантириш устида тўхталиб ўтдилар.

Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар музейида ташкил қилинган,  жаҳон цивилизациясининг дастлабки давридан то ҳозирги кунгача бўлган барча тарихий воқеликни ўз ичига олган қурол-яроғлар, ҳарбий анжомлар, жанговар техникалар,  вертолётлар ва самолётлар ҳамда буюк саркардаларимизнинг жанговар фаолиятлари, жанг ташкил этиш стратегияси тўғрисидаги маълумотларга эга бўлишди.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти ҳарбий кафедраси бошлиғи подполковник Р. Минлишев ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов