Ҳашардаги ҳаракат
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти ректорининг жорий йилининг 24 – январидаги 10/Ф фармойиши талабларини сифатли таъминлаш мақсадида ҳарбий кафедра жамоаси умумхалқ экологик ҳашарида иштирок этишди. Ҳашарда асосий эътибор ҳарбий кафедра ҳудудини тозалаш, спорт майдончаларини тартибга келтиришга, шунингдек, ҳудуддаги ариқлар тозаланиб, дарахтларга шакл беришга қаратилди. Саф майдони ва унинг атрофидаги деворларнинг ости ҳар хил чиқиндилардан тозаланиб, чиқиндилар ҳудуд ташқарисига чиқарилди. Умумхалқ экологик ҳашарда ҳарбий кафедра профессор-ўқитувчилари, ўқув жараёнига кўмаклашувчи ишчи-ходимлар ва талабалар фаол иштирок этишди.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти ҳарбий кафедраси бошлиғи подполковник Р.Минлишев ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов