Ўзлаштириш даражасини аниқлаш
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали 2019/2020 ўқув йили кузги давраси бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларнинг талабалар томонидан ўзлаштириш даражасини аниқлаш мақсадида “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультетида 2020 йил 25 январь куни “Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш” таълим йўналиши 101-102 гуруҳлари учун Хорижий тил фанидан (оғзаки), “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 104-105 - гуруҳ талабалари учун Рус тили фанидан (оғзаки), 106-117 гуруҳ талабаларига Инженерлик геодезияси фанидан (ёзма), “Ер кадастри ва ердан фойдаланиш” таълим йўналиши 107, 108 ва 109 - гуруҳ талабалари учун Физика фанидан (ёзма), “Геодезия ва геоинформатика” таълим йўналиши 110-111 гуруҳ талабалари учун Ўзбекистон тарихи фанидан (тест), “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича)” таълим йўналиши 112-113 - гуруҳ талабалари учун Муҳандислик графикаси фанидан (ёзма) ҳамда “Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш таълим” йўналиши 114 гуруҳ талабаларига Кимё фанидан (ёзма) якуний назоратлар ўтказилди. Якуний назоратлар талабалар томонидан давлатимиз мадҳиясини куйлаш билан бошланди.
АТМ раҳбари Илҳом Ғаниев ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов