Талабалар ички тартиб қоидаларига риоя қилиши шарт
Талабалар турар жойи талабалари билан ТТЖ Директори И. Бухоров ва Талабалар турар жойлари кенгаши раиси Саидаҳмедов Жаҳонгир, декан ёрдамчилари билан биргаликда учрашув ўтказилди. Учрашувда Талабалар турар жойи ички тартиб қоидасига қатъий амал қилиш кераклиги ва кечки соат 22:00 дан ётоқхонага кириб-чиқиш тўхтатилиши, кеч қолмаслиги уқтирилди. Шунингдек, ТТЖ га кириб-чиқиш учун рухсатномани ҳар доим ёнида олиб юриш кераклиги айтиб ўтилди. Ҳозирги кунда талабаларига карантин қоидаларига риоя қилишда давом етиш кераклиги, пандемия сусаймагани, Соғлиқни асраш ҳар бир инсоннинг ўзига боғлиқлиги таъкидланди. Талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабаларнинг барчасига карантин қоидаларига қаттиқ амал қилиб ТТЖ да ҳамма ниқоб тақиб юриш кераглиги алоҳида таъкидланди. Шу билан биргаликда Талабаларнинг таклифлари ҳам ешитилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати