ТЕМУРИЙЛАР ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ

Жорий йилнинг 22-февраль кунида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг 1-босқич 3-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи бошчилигида Темурийлар тарихи давлат музейига саёҳат уюштирилди. Саёҳат мобайнида Темурийларга тегишли тарихий маълумотлар музей ходимлари томонидан қўйидагича таърифланди. Амир Темур Мовароуннаҳр сиёсий кураш майдонида,Амир Темурнинг Амир Ҳусайн билан иттифоқи, Уларнинг мўғул ҳукумдори Илёсхўжага қарши кураши, Лой жанги, Илёсхўжанинг Самарқандга юриши, Сарбадорлар ҳаракати, Мўғулларнинг чекиниши, Ҳусайн ва Темурнинг Самарқандни эгаллаши, Улар ўртасида ўзаро низонинг кучайиши ва унинг сабаблари, Соҳибқирон Амир Темур ҳокимиятининг ўрнатилиши, Самарқанд – Амир Темур давлатининг пойтахти, Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти И. Каримов Амир Темурнинг Ўзбекистон тарихида тутган ўрни тўғрисида, ХХI аср баркамол авлодини шакллантириш ва унинг таълим-тарбиясида Амир Темур шахсини тутган ўрни каби Соҳиб қирон Амир Темур бобомизга оид бўлган тарихий маълумотларга эга бўлинди. Талабалар бобомиз Амир Темур тарихига оид бир қатор маълумотларга эга бўлишиб, музейга ташриф чоғида қадимий пул муомала вазифасини ўтаган кумуш тангалар, қурол-аслаҳалар, сопол идишлари ва тарихий қўлёзмаларни кузатиш ва улар ҳақидаги маълумотларга эа бўлиш бахтига муяссар бўлишди.

ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳ.Х. Эшова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов