Илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш давр талаби
Хўжалик бошқарув органлари, тармоқ корхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоят ҳокимликларининг олий таълим муассалари ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган илмий ишланмаларни такомиллаштириш бўйича 2021 йил 25-26 феврал кунлари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш Вазирлигида ташкил қилинган Форумда институтимизнинг илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими ходимлари ҳамда институтимизнинг бир гуруҳ иқтидорли талаба ва магистрлари қатнашишди.
Форумда Инновацион ривожланиш Вазири Иброхим Юлчиевич сўзга чиқиб, форум доирасида Олий таълим муассасаларига ва илмий ташкилотларга илмий ишланмаларни тижоратлаштиришга ёрдам беришда замон талабига жавоб берадиган сифатли ҳамда инновацион самарадорлиги юқори бўлган илмий ишланмаларни яратиш кераклигини таъкидлаб ўтди.
Республика бўйича тижоратлаштириш мақсадида давом қилдириладиган 51 та лойиҳа раҳбарларининг илмий ишланмалари Сертификат билан тақдирлади, ҳамда келгусида давом қилдириш бўйича маблағлар ажратилди.
Ушбу лойиҳалар ичида институтнинг “Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида эгат кўндаланг кесимининг турғун профилини ва лойиҳавий нишаблигини таъминловчи янги технология ва техник воситани яратиш” мавзусидаги лойиҳага 350 млн. сўм ажратилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати