Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф

Моҳир саркарда ва сиёсатчи, ислоҳотчи, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик илм-фан ва маданият ҳомийси бўлган Амур Темурнинг тарихда ўз ўрни бор. “Ер ресурсларини бошқариш” факультетининг ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ташаббуси билан бугун 3 курс 2 - гуруҳ талабалари  Темурийлар тарихи музейига боришди. Саёҳат мобайнида Темурийларга тегишли тарихий маълумотларни музей ходимлари томонидан қўйидагича тарифлашди. Моҳир саркарда ва сиёсатчи, ислоҳотчи, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик илм-фан ва маданият ҳомийси бўлган Амир Темур  Мовароуннаҳр сиёсий кураш майдонида, Амир Темурнинг Амир Ҳусайн ва Темурнинг Самарқандни эгаллаши, Мўғулларнинг чекиниши, Ҳусайн ва Темурнинг Самарқандни эгаллаши ҳамда улар ўртасида низонинг кучайиши каби бир қатор бобомиз тарихига оид маълумотларга эга бўлишди. Шунингдек, талабалар бобомиз Амир Темур тарихий  музейига  ташриф чоғида қадимий пул муомала вазифасини ўтаган кумуш тангалар, қурол-аслаҳалар, сопол идишлар ва тарихий қўл ёзмаларни кузатиш ва улар ҳақидаги маълумотларга эга бўлишди.

 “Дунёни забт этган миллатимиз фахри, буюк зот Ватанимиз кечмиши, бугуни соҳибқирон Амир Темур ҳаёт йўллари” мавзусида ўз маърузалари билан иштирок этишди. Улар ўз нутқида Амир Темур марказлашган давлатга асос солиб, унинг куч-қудратини ҳар томонлама мустаҳкамлаб ва ривожлантириб, шон-шуҳратини бутун жаҳонга ёйганини таъкидлашди. Буюк салтанатнинг ҳукмдори сифатида миллатлар ва халқларни бирлаштирди. Унинг даврида, илм-фан, меъморчилик, тасвирий санъат, мусиқа, шеърият юқори чўққиларга кўтарилди. Бир сўз билан айтганда Темурийлар даврида асос солинди. Талабалар саёҳат мобайнида Амур Темурнинг ҳайкали олдида ҳам жам бўлишди.  Саёҳатдан талабалар катта таассуротлар билан қайтишди.

 

ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати