ТИҚХММИ ва АТБ Туронбанкнинг таълим-фан-ишлаб чиқариш интеграцияси

2021 йил 27 март куни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультетида АТБ “Туронбанк”нинг навбатдаги семинари бўлиб ўтди. Семинарда “Ташқи иқтисодий фаолиятда банк секторининг ўрни ва аҳамияти”  мавзусида АТБ “Туронбанк”нинг Ташқи иқтисодий фаолият департаменти директори Қутбидинов Исомиддин Зохриддиин ўғли маъруза қилди.

Семинар иштирокчилари томонидан маърузачига кўплаб саволлар бўлди. Жумладан, экспорт операцияларини амалга оширишда ёшларга берилган имтиёзлар, экспорт-импорт операцияларида АҚШ долларидан бошқа валюталарнинг ўрни, уларга бўлган талаб, Туронбанкнинг хорижий банклар билан алоқалари, Россия рублида ишлаш самарадорлиги тўғрисида саволлар берилди. Семинар иштирокчилари барча саволларга атрофлича тўлиқ жавоблар олишди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати