Фан олимпиадаси - беллашув майдони
“Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Олий таълим муассасалари талабалари республика онлайн фан олимпиадасини 2021 йилда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 2021 йил 31 март 159 - сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида “Гидравлика” фанидан Республика фан олимпиадасининг 1-босқичи ташкил этилди ва белгиланган “Низом” талаблари асосида ўтказилди. Фан олимпиадасининг 1-босқичида Гидромелиорация, Гидротехника қурилиш, Гидромелиоратив ишларни механизациялаш, Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти факултетларидан жами 66 нафар талабалар иштирок этдилар. Ушбу босқичда иштирокчиларни саралаб олиш тартиби модул тизимида тест ва ижодий топшириқ кўринишида ўтказилди.
Натижаларга кўра, Бир нафар 1-ўрин, 3 нафар 2 - ўрин ва яна 3 нафар талабалар 3 - ўринни эгалладилар. Фахрли 1-ўринни “Гидромелиорация” факультети, “Сув хўжалиги ва мелиорация” йўналиши, 201 - гуруҳ талабаси Фахриддин Қурбонов Ғайрат ўғли қўлга киритди. 2-ўринни эса “Гидромелиорация” факультети, “Сув хўжалиги ва мелиорация” йўналиши, 202 - гуруҳ талабаси Наврўзбек Юлдошев Элмурод ўғли эгаллаб “Гидравлика” фанидан Республика фан олимпиадасининг 2-босқичига йўлланмани қўлга киритди. Яхши натижа кўрсатган ва фаол иштирок этган қолган талабалар “Эврика” иқтидорли талабалар тўгарагига аъзолари бўлиб, улар келгусида ташкил этиладиган олимпиадалар ва турли танловлар учун тайёргарликни бошлаб юборишди. Ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими яқин кунларда кенг жамоатчилик, профессор-ўқитувчилар ва “Эврика” иқтидорли талабалар тўгараги аъзолари билан ўтказилиши режалаштирилган.
ТИҚХММИ матбуот хизмати