Бир гуруҳ – бир оила

Аввал хабар берганимиздек, “Гидромелиорация” факультети “Сув хўжалигида инновацион технологиялар ва улардан фойдаланиш” таълим йўналиши 307-гуруҳ талабалари учун институтимизнинг Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган “Илмий-ўқув маркази” да ишлаб чиқариш амалиёти ташкил этилган эди. Талабалар амалиёт раҳбари бошчилигида ўзларига бириктирилган ер майдонида билимларини мустаҳкамлашмоқда.

24-апрель куни гуруҳ мураббийи Санобар Дўстназарова талабалар ҳолидан хабар олиш мақсадида “Илмий-ўқув марказ” га ташриф буюрди ва талабалар учун дастурхон ёзиб, ош дамлади. Ташриф давомида гуруҳ мураббийи талабалар билан бир дастурхон атрофида ўтириб, амалиёт давомида карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилиш ва гуруҳнинг келгусида бажариши учун режалаштирилган ишлари хусусида сухбатлашиб, талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида олиб борган китоблар жамланмасини талабаларга улашди.Гуруҳнинг барча талабалари уларни ўз фарзандидай кўрувчи гуруҳ мураббийи Санобар Дўстназаровага ташриф, эътибор ва мазмунли суҳбат учун миннатдорчилик билдиради!

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати