Ҳар бир ёшга бир китоб
Ўзбекистон Республикаси ривожланишининг бешта устувор йўналиши бўйича «Ҳаракатлар стратегияси»да белгиланган ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш, ёшларни ҳуқуқ ва манфатларини ҳимоя қилиш уларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан бешта муҳим ташаббус олдинга сурилмоқда. Ушбу ташаббуслардан бири ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишдир. Шу муносабат билан «Гидромелиорация» факультети ёшлар етакчиси ҳамда факультет ёшлар Кенгаши етакчиларининг ташаббуси билан ўзларининг шахсий кутубхоналаридан китоблар ажратган ҳолда факультет талабаларига совға қилишди.
Факультет ёшлар етакчиси Нодир Олимжонов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов