СПОРТ ОЙЛИГИ давом этмоқда

Президент раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотларнинг яна бир йўналиши,  Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббуси қабул қилиниб, институтимизда иккинчи ташаббус доирасидаги, ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган топшириқларини таъминлаш мақсадида, “Спорт ойлиги” доираси бўйича мусобақалар кетма-кет давом этиб келмоқда. Факультетлараро талаба-ёшлари ҳамда сиртқи таълим талабалари ўртасида 15-20 май кунлари Волейбол бўйича жами: 8 та терма жамоалар беллашуви кўтаринки руҳда, сермазмун ва самарали  ўтказилди.

Якуний натижага кўра: I-ўринни ГМ факультети терма жамоаси эгаллади, II-ўрин ЕРБ факультети терма жамоасига насиб этди, фахрли III-ўринни эса ГИМ факультети терма жамоаси қўлга киритишди. Май ойининг учинчи ҳафталиги Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасидаги бешта муҳим ташаббуси асосида “Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида институтимизда, факультетлараро талаба-қизлари ўртасида 21-24 май кунлари Волейбол бўйича ўзаро беллашуви кўтаринки руҳда, сермазмун ва самарали  ўтказилди.

Якуний натижага кўра: I-ўринни ГТС факультети терма жамоаси, II-ўринни СХБТЭ факультети терма жамоаси, фахрли III-ўринни ГМ факультети ҳамда ҚХМ факультети терма жамоалари эгаллади. Май ойининг тўртинчи ҳафталигида ҳам яхши натижалар кутилиши аниқ.

 

            Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов