Халқаро илмий конференцияда муваффақиятли иштирок

Бугунги кунда энергетика бозорида электр энергиясини ислоҳ қилиш, либераллаштириш ва тартибга солиш жараёнида истеъмолчилар учун иқтисодий фойда ва электр энергиясининг нархи устувор аҳамият касб этиши билан боғлиқ қатор хусусиятлар аниқланди. Бундан ташқари электр таъминот тизимларида тизимнинг хавфсизлиги ва ишончлилиги каби муҳим масалаларга ҳам катта эътибор берилмоқда.

Юқорида келтирилган муаммолар ва ижтимоий-иқтисодий ҳамда экологик масалалар ва уларнинг ечимларига қаратилган Украина давлатининг бир неча университетлари (1. (National University of Water and Environmental Engineering; 2. Kryvyi Rih National University; 3. Kryvyi Rih State Pedagogical University) томонидан ташкил этилган  ICSF 2020 : The International Conference on Sustainable Futures: Environmental, Technological, Social and Economic Matters халқаро илмий конференцияси 20 – 22 май кунлари Zoom онлайн платформаси орқали бўлиб ўтди. Мазкур конференцияда “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедраси профессори Турсунов Обид Бобокулович ҳаммуаллифлар билан биргаликда олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида ёзган  “Development of intelligent energy systems: the concept of smart grids in Uzbekistan (Ақлли энергия тизимларининг ривожланиши: Ўзбекистонда ақлли тармоқлар тушунчаси)” номли мақола маърузаси билан иштирок этди.

Профессор О.Б.Турсунов ўз маърузаси билан қатнашчиларни таништирар экан, ушбу тадқиқотнинг стратегик мақсади бошқарув ва технологик инновациялар учун платформа сифатида ақлли тармоқ тизимларини яратиш орқали Ўзбекистонда электр энергетикаси ривожланишининг янги босқичига ўтишни таъминлайдиган электроэнергетик мажмуа ривожланишини таҳлил қилиш эканлигини таъкидлаб ўтди. Эътиборли жиҳати, ушбу маъруза қатнашувчиларда катта қизиқиш уйғотди ва қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди.