“Маҳалла билан ҳамкорлик”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сонли Фармони, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 29 апрелдаги 202-сонли буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан, Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек туманидаги “Шахрисабз” М.Ф.Й. билан “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича факультет декани Р.Хакимов бошчилигида факультет профессор-ўқитувчилари ҳамроҳлигида ишлар йўлга қўйилди.

“Шахрисабз” М.Ф.Й. раиси Кошетова Жумабике Танирбергеновна, Раиснинг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари Карабаева Матлуба Собировналар билан факультет Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ж.Турдиев, “Инглиз тили” кафедраси мудири Ф.Бегов, “Ахборот технологиялари” кафедраси ўқитувчиси К.Кубяшев ҳамда У.Нуллаевлар учрашиб, Маҳалладаги бандлиги таъминланмаган ёшлар сонини аниқлаш, рўйхатга олиш, маҳалла ёшлари учун  тадбиркорлик ўқув курслари ташкил этиш, маҳалладаги ёшларнинг қизиқишларига қараб, уларни “Инглиз тили” курси, “Компьютер саводхоглиги” курсларига жалб этиш бўйича келишиб олинди.

 

“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев маълумоти
ТИҚХММИ матбуот хизмати