“МАСТЕР КЛАСС” таълим ва фан соҳасини ривожлантириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида “Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир”, дея билдирган фикрларини эътиборга олиб институт тажрибали профессор-ўқитувчиларнинг намунавий дарслари “мастер класс” лар ташкил этилмоқда.
Жумладан Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг талаба-ёшлар билан онлайн учрашувида билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасининг 17-бандида турли олий таълим муассасаларидаги катта тажрибага эга нуфузли профессор-ўқитувчиларнинг намунавий дарс машғулотларини бошқа олий таълим муассасаларида ташкил этиш вазифаси ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 24 май санасида “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси мудири, т.ф.д., проф. А.Арифжанов томонидан Тошкент давлат транспорт университети профессор-ўқитувчилари, докторантлари, магистрантлари ва талабаларига “Гидравликанинг махсус масалалари” мавзусида намунавий дарс машғулоти, “мастер класс” ташкил этилди.
Машғулот жараёнида ишлаб чиқариш, илм-фан ва таълим ўртасидаги интеграция масалалари алоҳида ёритиб берилди, тингловчиларнинг мавзу юзасидан қизиқтирган саволларига жавоб бериш билан якунланди. Бундай намунавий дарс машғулотлар, “мастер класс”лар олий таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобатни кучайтиришга, қолаверса, замонавий билим ва кўникмага эга етук кадрларни тайёрлашда муҳим ахамият касб этиши муқаррар.
ТИҚХММИ матбуот хизмати