Мичиган университети талабаси ТИҚХММИ базасида стажировка бошлади

Мичиган университетининг 2 босқич талабаси Мейчин Жу ТИҚХММИда онлайн стажировка ўташни бошлади. Стажировка институтнинг Геодезия ва геоинформатика кафедраси базасида олиб борилади ва унга Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ш.Рахмонов раҳбарлик қилади. Стажировка давомида ГАТ технологияларини турли соҳаларда қўлланиш жараёни билан таништириб борилади ва майдан август ойигача давом этади.Шунингдек, Мейчен Жунинг бўш вақтларини самарали фойдаланиш учун ўзбек тилини ўрганиш тавсия этилди. Шу боис, АҚШлик стажёрга Хориж фуқароларни ўқитиш маркази етакчи ўқитувчиси М.Губаева ўзбек тилини ўқитиш учун тайинланди. Демак, мичиганлик талаба институт базасида стажировка ўтиш билан биргаликда ўзбек тили ва маданиятини ҳам ўрганишни бошлади.

Маълумот учун: Мичиган университети АҚШнинг етакчи университетларидан бири бўлиб, QS халқаро университетлар рейтингида 24 ўринни эгаллаган. Унда ўртача 46 000 нафар талаба таҳсил олади. Мичиган университети Илмий тадқиқот университетлар ичида АҚШда етакчи ҳисобланади.

ТИҚХММИ матбуот хизмати