Жорий йилнинг 26 май куни ТИҚХММИ Қарши филиалида бўлиб ўтган талабалар фестивалида филиалнинг мингга яқин ёшлари иштирок этди
Филиал талабалари ўртасида ўтказилган “Талабалар баҳори - 2021” фестивалида “Етти юрак” ҳамда “Агрозамин” жамоалари саккизта шарт бўйича ўзаро беллашди. Фестивалда икки жамоанинг қувноқлар ва зукколар жамоаларининг саҳнавий чиқишлари намойиш этилди. Фестивал якуний тақдирлаш маросимида “Агрозамин” жамоасининг иштирочиларига:
"Энг яхши бадиий ўқиш”;
"Энг яхши вокал қўшиқ ижроси”;
"Энг яхши театр саҳна кўриниш”.
“Етти юрак” жамоасининг иштирокчиларига:
"Энг яхши рақс ижроси”;
“Энг яхши қувноқ жамоа” номинациялари бўйича совриндорлар аниқланди.
Фестивал бош совринини “Етти юрак” жамоаси эгаллади ва 1-даражали диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Юртимизда ёшларга қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликларга жавобан филиал ёшлари ҳам ўзининг самарали меҳнати, таълимдаги муваффақиятлари, спорт соҳасидаги оламшумул ғалабалари билан муносиб жавоб беришмоқда, — деди фестивалда сўзга чиққан филиал Ёшлар иттифоқи Кенгаши бошланғич ташкилот етакчиси Ўрин Тўхтаев Юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш йўналишида ўтказилган фестиваллар ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Мазкур “Талабалар баҳори - 2021” фестивали навқирон авлодни она-Ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига садоқат ва фидойилик руҳида тарбиялаш, шунингдек, миллий-маданий меросимизни тарғиб этиш, санъат ихлосмандларини баҳраманд қилишга қаратилгани билан янада эътиборлидир. Ушбу фестивал бизнинг ижодий маҳоратимизни янада ошириб, келгусида нуфузли танловларда муваффақиятли қатнашишимизга хизмат қилади. Бугун талабалар фестивалида эришган ютуқларим учун филиал раҳбариятининг диплом ва эсдалик совғалари билан билан тақдирландим дейди фестивал иштирокчиси Дилором Муртазаева. Бугунги фестивал ҳақиқий шоуга айланиб кетди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати