Давлат стипендияларига номзодларни саралаш жараёни якунланди

Институт ректорининг 2019 йил 28 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ҳамда Беруний, Навоий ва Ислом Каримов Давлат стипендияларига номзодларни саралаш тўғрисида» ги 529-А/Ф-сонли буйруғига асосан 26-июнь кунининг биринчи ярмида Давлат стипендияларига номзодлар Информатика ва ахборот технологиялари фанидан, куннинг иккинчи яримида эса Ўзбекистон тарихи фанларидан синовлар ўтказилди. Информатика ва ахборот технологиялари фанидан номзодлар компютерлар орқали онлайн тарзда тест синовини топширишди, Ўзбекистон тарихи фанидан эса оғзаки тарзда билетлардаги Ўзбекистоннинг янги тарихидан тузилган саволларга жавоб бердилар. Мазкур жараёнда талабалар ўзларининг нутқ маданияти ва Ўзбекистон тарихини нечоғлик билиш даражасини намоён этдилар. Синовлар сўнгида соҳа мутахассислари томонидан номзодларга қўйилган баллар умумлаштирилди ва шу ернинг ўзидаёқ иштирокчиларга етказилди. Номзодларнинг уч фан бўйича чет тили, информатика ва ахборот технологиялари ҳамда Ўзбекистон тарихи фанларидан тўплаган баллари умумлаштирилиб юқори натижалар қайд этган иштирокчиларнинг ҳужжатлари навбатдаги институт Илмий кенгаш йиғилишида муҳокамадан ўтказилади ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига қарор асосида юборилади.

ИТИ ва ИПКТ бўлими ҳодими С.Меликузиев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов