Илм - фан интеграцияси, ишлаб чиқариш билан узвийликни таъминлаш, олимларимизнинг ишлаб чиқаришга тўғридан-тўғри ёрдамлари
Хитой давлатининг “Richland International Agrekultural Development” MChJ томонидан ҳамкорлик қилиш мақсадида институтимиз ректорига 4 июлда ёзган № 13/2019- сонли хати ижросини таъминлаш учун жорий йилнинг 18-22 июль кунлари институтимизнинг “Тракторлар ва автомобиллар” кафедраси етакчи олимлари, устозлар А.Комилов, И.Марупов, И.Нуритов, Ш.Имомов, Ш.Абдурохмонов ва Р.Худайқуловлар Бухоро вилояти Пешкў тумани “Варахша” чўл зонасида хизмат сафарида бўлдилар.
Бу ерда олимларимиз Хитой давлатида ишлаб чиқарилган махсус чопиқ тракторларини солиштирма қиёслаш бўйича ўз тадқиқотларини олиб бордилар. Жумладан: Хитой давлати томонидан чопиқ тракторларининг 10 дан ортиқ маркалари қиёслашга таклиф этилаётган бўлиб улар замонавий, комфортабеллик даражаси юқори ҳисобланиши билан ажралиб туради. Аммо бундай тракторларнинг аксарият аналоглари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши олимларимиз томонидан қайд этилди. Шунга қарамасдан мутахассислар техник таснифи бўйича, иқлим шароитимизга мос 3 та маркадаги (YTO MF-554 маркали 0,9-синфдаги) тракторларни фермерларимизга ишлатишларига тавсия бердилар.
ИТИ ва ИТИПКТ бўлими етакчи муҳандиси О.Абдисаматов aхбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов