ЁШЛАР ФОРУМИ ВА ЁШЛАР САММИТИДАГИ ИШТИРОКИ

Институтнинг ЭкоГАМ маркази таянч докторанти Реймов Маманбек жорий йилнинг 15-19 сентябрь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Янжи шаҳридаги Шанбайшан биосфера қўриқхонасида ЮНЕСКО томонидан ташкиллаштирилган “Инсон ва биосфера” номли ёшлар форумида шунингдек 21-23 сентябрь кунлари Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳрида жойлашган Бирлашган миллатлар бош ассамблеяси томонидан ташкил этилган “Иқлим ўзгариши” ёшлар саммитида иштирок этиб келди. Ҳар икки учрашувларнинг асосий мақсади табиатни асраш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, иқлим ўзгаришини таҳлил қилишнинг янги ва замонавий методларини ўрганиш, уларни кенг жорий қилиш ҳамда ёшларни атроф-муҳитга бўлган муносабатини, иқлим ўзгаришининг олдини олишдаги уларнинг фикр ҳамда ғоялари билан танишишдан иборат бўлди.

Шанбайшан биосфера қўриқхонасида бўлиб ўтган ёшлар форумида бутун дунёдан 100 дан ортиқ ёш олимлар иштирок этдилар. Форумнинг мақсади ёшларни биохилма-хилликни тайёрлашда фаол иштирокини таъминлаш, баҳс ва мунозаралар орқали амалга оширмоқчи бўлган ғоя ва режалари билан ўртоқлашиш, шунингдек, иқлим ўзгариши ҳамда барқарор ривожланиш бўйича 2020 йилдан кейинги биохилма-хиллик доирасини ривожлантиришга ҳисса қўшадиган таклифларини ишлаб чиқаришдан иборат бўлди.

Бирлашган миллатлар бош ассамблеяси томонидан ташкил этилган биринчи “иқлим ўзгариши” ёшлар саммити ёш фаолларни иқлим ўзгаришидаги ўз ечимларини намойиш этиш ва қабул қилиш бўйича уларни салоҳиятларини оширишдан иборат бўлди. Мазкур тарихий воқия 21-22 сентябрь кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котибининг иқлим бўйича ҳаракатлар саммити доирасида ташкил этилди. Мазкур саммитда глобал иқлим ўзгаришини олдини олишга интилаётган ёш фаоллар, новаторлар, тадбиркорлар ҳамда ишлаб чиқаришдан иборат бўлган делегация таркибидан ташкил топди.

Ўтказилган тадбирлардан олинган билим ва кўникмалар келгусида иқлим ўзгариши, гидрология ва иқлимшунослик соҳасидаги ўқув дастурларини янгилаш ва такомиллаштириш ҳамда жорий этиш, тўпланган билим, тажриба ва малакадан таълим ва илмий фаолият олиб боришда кенг фойдаланилиши таъкиблаб ўтилди.

 

ЭкоГАМ маркази таянч докторанти М. Реймов ахбороти

Институт Матбуот маркази раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов