“Ҳамкорлик-ютуққа эришиш кафолати”
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани 192-сонли мактаб билан ҳамкорликда 2018 йил октябрь-декабрь ойида умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадидаги “Мен шу азиз ватан фарзандиман!” шиори остида туркум маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш бўйича чора тадбирлар режаси тасдиқланган. 2018 йил 23 ноябрь куни тасдиқланган режага асосан, 192-сонли мактабнинг 8-9-синфлар ҳамда 10-11-синфлар ўқувчилари билан “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети декани О.Р.Кучаров, “Иқтисодиёт” кафедраси и.ф.н., доцент Ғ.Дўстмуродов ва “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ж.Турдиевлар иштирокида “Мен буюк юрт фарзандиман” мавзусида учрашув ўтказилди. Тадбирни 192-сонли мактаб директори Исломова Дилдора Шавкатовна кириш сўзи билан очиб бериб, мактаб ўқувчиларини институт ҳодимлари билан таништирди. “СХТЭ ва Б” факультети декани О.Кучаров сўзга чиқиб, Институт ва факультет тўғрисида ўқувчиларни атрофлича таништирди ва институтдаги яратилган имкониятлар тўғрсида тақдимот ўтказди. “Иқтисодиёт” кафедраси доценти Ғ.Дўстмуродов ўқувчиларни иқтисодиёт йўналиши ва соҳаларига оид маълумотлар ва янгиликлар хусусида маъруза ва тақдимот қилди ва ўқувчиларни касбга йўналтириш борасида ўз маслаҳатлари билан ўртоқлашди. “СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев ўқувчилар билан “Мен буюк юрт фарзандиман” мавзусида маънавий-маърифий мулоқот ўтказиб, ўқувчиларни ватанни севиш, уни ардоқлаш, тарихимиз ва аждодларимиз илмий-маънавий меъросларини ўқиб ўрганиш ва муносиб авлод бўлиш кераклиги тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалари ва касбга йўналтириш борасида маъруза қилди. Тадбир савол-жавоблар ва кўтарингки руҳда бўлиб ўтди.
“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев