Ахборот-ресурс марказига АҚШдан китоблар олиб келинди

АҚШнинг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (United States Department of Agriculture – USDA) томонидан эълон қилинган COCHRAN FELLOWSHIP PROGRAMM 2019 дастури доирасида ўтказилган танлов натижаларининг мутлақ ғолиблари – ўзбекистонлик 7 нафар мутахассис ва илмий тадқиқотчилар, жумладан, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Ердан фойдаланиш” кафедраси 1 босқич таянч докторанти И.Абдурахманов ва “Иқтисодиёт” кафедраси 1 босқич таянч докторанти Ж.Бабаджанов жорий йилнинг 26 октябридан 11 ноябрига қадар АҚШнинг Колорадо, Канзас, Оклахома ва Миссиссипи штатларида ҳалқаро ўқув семинарида иштирок этишди.

Халқаро ўқув семинар АҚШнинг Денвер, Ла Хунта, Хейс шаҳарларининг дала майдонларида, Канзас штат университетида, Миссиссипи штатининг Старквили, Каламбус, Джескон шаҳарларида ва Миссиссипи штат университетида бўлиб ўтди. Мазкур семинарда яйлов, дашт, ўрмон ерларидан чорвачиликда ва қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда унумли фойдаланиш, чорвачиликни самарали ташкил этиш, яйлов ерларини барқарор бошқариш, ўсимликлар олами, тупроқ ва сув ҳавзаларида экологик мониторинг ишларини олиб бориш ҳамда ташкил этишда АҚШнинг янги инновацион тажрибалари ўрганилди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, институтимиз ректори бошлаб берган ташаббусга ҳамоҳанг тарзда институт “11.00.07 – Геоинформатика” ихтисослиги таянч докторанти И.Абдурахманов АҚШга хизмат сафари давомида соҳага доир қуйидаги турли китоб ва адабиётларни олиб келиб, институт Ахборот-ресурс марказига топширди:

  1. The Nature and Properties of Soils
  2. Hartmann’s Plant Science
  3. Principles of Crop Production
  4. Principles of Soil and Plant Water Relations
  5. Plants, Genes, and Crop Biotechnology
  6. Let there be water
  7. Novel Measurement and Assessment Tools for Monitoring and Management of Land and Water Resources in Agricultural Landscapes of Central Asia

Қизиқувчилар мазкур китоблардан фойдаланиш учун институт ахборот-ресурс марказига мурожаат қилишлари мумкин.

Халқаро ҳамкорлик бўлими услубчиси А.Хамралиев ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов