Шарҳ ва Фахр

Ўз соҳасининг билимдонлари билан суҳбатлашсангиз шу соҳа борасида олам-олдам маълумотлар оласиз. Спортнинг барча турлари бирдек зарур бўлгани каби миллионлар ўйини сифатида эътироф этилган футбол ҳақида тўлқинланиб гапирадиган инсон иккита бўлса, биттаси шу. Ўзбекитонда хизмат кўрсатган Ёшлар мураббийси, “Олтин қалам” Миллий мукофотининг лауреати, Футбол бўйича Республика тоифасидаги ҳакам, Халқ таълими аълочиси Ахбор Имомхўжаев ана шундай нисбатга лойиқ спорт шарҳловчисидир.

Бу инсон ўзбек  футболи тарихи ҳақида бир қатор китоблар муаллифи ҳам ҳисобланади.  Ахбор Имомхўжаев қаламига мансуб бўлган “Футбол қувончим, дардим, фахрим”, “Мафтунингман, футбол”, “Ўзбегимнинг Миржалоли” каби китобларни кенг жамотчилик то ҳануз катта қизиқиш билан ўқиб келмоқда. Институтимизда ташкил этиб келинаётган “Ибратли, ижодкор инсонлар” рукнидаги навбатдаги учрашув “Футбол шарҳи – кўнгил фахри” деб номланган бўлиб, ижодий мулоқотнинг меҳмони  сифатида Ахбор ака Имомхўжаев иштирок этдилар. Қизиқарли тарзда, савол ва жавоблар фонида ўтган тадбир барчага бирдек маъқул келди.

“Гуманитар фанлар” кафедрасининг ўқитувчиси Баҳриддин Муқимов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов