ТИҚХММИ “ТЖИCҲAБ” кафедраси ва AЖ ”Узсувтаъминот” билан ТЭЧНОЛИНК ташкилоти билан ҳамкорликда СCAДA тизимларини насос стансияларига ўрнатиш лойиҳасини ишга тушириш масаласи муҳокама қилинди. 

    Жорий йилнинг 25-ноябрь куни AЖ ”Узсувтаъминот” раҳбари Саифназаров Сахиб Исмоилович ва технологик-ишлаб чиқариш жараёнларини амалга ошириш бўлими бошлиғи Рўзийев Мансур Бахтиёрович ҳамда ТИҚХММИнинг “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” кафедраси ходимлари билан биргаликда ТЭЧНОЛИНК ташкилотининг раҳбари Вохитов Загир Рефкатович, ижрочи директори Новак Владимер Леонидович, Испаниядаги маркази йетакчи мутахассислари Генадий Хвишук, Сергей Полупанов ва Санкт Петербург маркази йетакчи мутахассиси Дмитрй Лезҳнин билан мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқотнинг асосий мавзуси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлган насос стансияларини автоматлаштириш, марказлашган диспетчерлик марказини ташкил қилиш(СCAДA) борасида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳанинг мухокамаси бўлиб ўтди. Лойиҳа ТИҚХММИнинг “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” кафедраси ходимлари ва ТЭЧНОЛИНК ташкилоти мутахассислари ҳамкорлигида амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари ТИҚХММИнинг “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” кафедраси таклифига кўра, лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган объектлардаги кадраларни қайта тайёрлаш курслари ташкил қилиниш масаласи ҳам кўриб чиқилди .

ТИҚХММИ матбуот хизмати