Истеъмолчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича семинар

2020 йилнинг 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.09.2019 йилдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги  ПФ-5817-сонли Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича семинар ўтказилди. Унда Адлия вазирлиги давлат хизматлари агентлиги Миробод туман маркази ҳамда “Ўзстандарт” агентлиги ҳудудий бўлинмаси масъул ходимлари, институт профессор ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.  Тадбирни  “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети декани Рашид Хакимоволиб борди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини давлат томонидан ҳимоя қилиниши тўғрисида ҳамда истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида Тошкент шаҳар Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Садиковнинг маърузаси тингланди. Шунингдек, ҳудудий бошқармага 2018-2019 йил давомида истеъмолчилардан келиб тушган аризалар таҳлили, мурожаатларда кўтарилган асосий муаммолар тўғрисида Ҳудудий бошқарманингуй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва транспорт соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи О. Садуллаевнинг, савдо умумий овқатланиш, туризм, ижтимоий ва молиявий хизматлар, шунингдек алоқа хизматлари соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари М.Абдуллаевнинг, Ҳисобга олиш приборларини давлат қиёслаш кўригидан ўтказишни ташкил этиш тўғрисида “Ўзстандарт” агентлиги Ўзбекистон миллий метрология институти ДУК  ходими Д.Инагамжоновнинг,  Ҳисобга олиш приборларини давлат қиёслаш кўригидан ўтказишни ташкил этиш бўйича давлат хизматлари марказининг вазифалари юзасидан Адлия вазирлиги давлат хизматлари агентлиги Яшнабод тумани маркази ходими Ж. Саидовларнинг мулоҳазалари илмий асослангани билан иштирокчиларнинг эътиборини қозонди. Тадбир савол ва жавоблар руҳида, жонли тарзда ўтди.

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов