Фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги семинар
2019 йил 24 май куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигида “Республика чўмилиш ҳавзаларида хавфсизликни таъминлаш чоралари” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Унда “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” йўналиши 309-гуруҳ талабалари ҳам иштирок этди. Семинар икки қисмга бўлиб ўтказилди:
1) Назарий қисм;
2) Амалий кўргазмавий қисм.
Семинарнинг назарий қисмида мутахассислар йўриқнома ва таклиф шаклидаги маърузалар ўқишди. Мавзуга оид дастурлар ҳамда режалар билан таништиришди. Шунингдек, семинарнинг амалий-кўргазмавий қисми пойтахтимизнинг “Ғафур Ғулом” номидаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтди.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов