Мустақил ҳаётга илк қадам
Қуш ҳам учирма бўлгандан кейин самоларни қучади, фазо бўйлаб учади. Полапонлик даври тугагандан кейин унинг мустақил ҳаёти бошланади. Мактабда 11 йиллик таълимни олиб сўнгги қўнғироқни энтикиш билан тинглаётган ўқувчиларни ҳам шунга қиёс қилиш мумкин.
Ўқитувчиларнинг таълимий ва тарбиявий меҳридан озиқ олгандан сўнг уларнинг маслаҳат ва йўл йўриғи билан ҳамда ўзларининг орзуи боис биронта олий ўқув юртига киришни ният қилишлари ҳам тайин. Чилонзор туманидаги 90 – сонли умумий ўрта таълим мактабининг маъмурияти таклифи билан уларнинг битирув тадбирига борганимизда худди шу ҳолатга гувоҳ бўлдик.
Унда камина билан институтимизнинг “ГИМ” факультети “Гуманитар фанлар” кафедраси ассистентлари Мақсуда Турдибоева, Баҳриддин Муқимов ҳамда институтимизнинг 1-чи босқич магистранти Бобуржон Эрматовлар қатнашиб ўз мулоҳазаларини билдиришди.
Ўқувчиларга институтимизнинг тарихи, факультетлари ва касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнлари билан боғлиқ маълумотлар бериб, у ерда таҳсил олиш учун абитуриент сифатида ҳужжат топширишлари мумкинлигини эътироф этишди. “Хайр, мактаб” тадбирида ўқувчиларга эзгу тилакларни тилаб, келажакда Ватанимиз учун унинг корига ярайдиган фидойи инсонлар бўлиб етишишларига тилак билдирдилар.
Бугунги кунда 90 – сонли ўрта махсус таълим мактабининг 11 - синфни 40 дан ошиқ ўқувчи ёшлар битираётганини маълум қилдилар. Мактабнинг истеъдодли ва иқтидорли сухандон ўқувчиларидан Сабрина Адилова “Нотиқлик санъати академияси” таълим муассасасининг дипломи ва рамзий нишони билан тақдирланди. Тадбирнинг бадиий қисмида мактаб ўқувчиларнинг чиқишлари, меҳмонларни кайфиятига янада кўтаринки кайфият улашди.
“ГИМ” факультети “Гуманитар фанлар” кафедраси ассистенти Баҳриддин Муқимов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов