“Қиз бола жамият тараққиётининг асосчиси”
Жорий йилнинг 28 май куни Ер ресурсларини бошқариш факультети 1 курс талаба қизлари ва институт психологи М. Мухамедова билан “Қизлар тарбияси – жамият кўзгуси” мавзуида давра суҳбати ва тренинг ташкил этилди. Давра суҳбатида соғлом турмуш тарзига амал қилиш, бахтли бўлишнинг асосий омиллари ва олий таълим муассасасида қизларнинг кийиниш маданияти ҳақида сўз борди. Давра суҳбатида аёл кишишнинг гўзаллиги соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшашига боғлиқлиги, ўзини соғлом ва гўзал ҳис этган инсонда эса албатта ҳаётдан қониқиш ҳисси пайдо бўлиши ва инсон ўзини бахтли ҳис этиши, бахтли инсон эса албатта кийиниш маданиятига ҳам аҳамият қаратиши лозимлиги таъкидланди. Ҳозирги вақтда кийиниш маданиятимизда бизнинг менталитетимизга хос бўлмаган модаларга амал қилиш хотин-қизларимиз ўртасида кўпайиб кетганлиги ҳақида сўз юритилди. Давра суҳбатида ҳар бир нарсада “олтин ўрталик”ни бузмаган ҳолатда ёндашиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида сўз юритилди. Давра суҳбати давомида иштирокчилар руҳий барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи муҳим тавсияларни олишди.
Тадбирда факультет ёшлар билан ишлаш декан ўринбосари Ҳ Эшова, Ердан фойдаланиш кафедраси катта ўқитувчиси А. Муқимов, Ердан фойдаланиш кафедраси катта ўқитувчиси З. Ҳафизова ва Ёшлар билан ишлаш бўйича бўлим бошлиғи З. Ҳайдаровлар ҳам фаол иштирок этишди ва мавзуга оид ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашишди. Тадбир давомида иштирокчилардан ушбу суҳбатдан олган таассуротларини аниқлаштириш мақсадида мини сўровнома олинди. Тадбир қизғин тарзда якунланди.
Институт психологи Муҳайё Мухамедова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмти