Анъаналар давом этмоқда
Юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар бизнинг институтимизда ҳам ўз аксини топмоқда. Ҳурматли ректоримиз Умурзаков Ўктам Пардаевич бошчилигида изчил олиб борилаётган ишларнинг самараси ўлароқ, бу йил институтимиз тарихида биринчи марта Гидравлика фанидан уч нафар талабамиз совринли ўринларни эгалладилар. Пандемия шароитида ўқишни онлайн ташкил этиш, MOODLE тизимидан самарали фойдаланиш, талабаларга ZOOM дастури орқали дарс ўтиш ўз самарасини берди. Институтимизнинг кўп сонли профессор ўқитувчилари қатори “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси профессор - ўқитувчилари ҳам онлайн дарсларда фаол иштирок этдилар. Айниқса, UZREPORT канали орқали Гидравлика фанидан жонли тарзда олиб борилган дарслар ҳам ўз самарасини берди. Олиб борилган ишлар натижасида “Гидромелиорация” факультетининг талабалари Жалилов Сирожиддин бош соврин 1-ўринни, Турғунова Хумора ва Жўрабоев Исмоилжонлар эса фахрли 3-ўрин соҳиби бўлдилар. Ушбу ғалаба билан барча институт жамоасини айниқса “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедрасининг профессор-ўқитувчиларини муборакбод этамиз!
ТИҚХММИ матбуот хизмати