Финландиялик экспертлар замонавий педтехнологиялар бўйича тренинг ўтказди

BioEcUz лойиҳасининг навбатдаги тренинги бўлиб ўтди. Финландиянинг JAMK университети профессорлари ТИҚХММИ, Тошкент давлат аграр университети ҳамда Бухоро давлат университетидан BioEcUz лойиҳаси профессор-ўқитувчиларини замонавий педагогик технологиялар бўйича тренинг ўтказди.

Тренингда магистрантга йўналтирилган ҳамда фаол ўрганиш кўникмаларини шакллантирадиган педтехнологиялар ҳақида тақдимот қилинди. Шунингдек, лойиҳа иштирокчилари ўз фанларини ўқитиш учун шу каби педтехнологиялар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Маълумот учун: Эрасмус+ дастури томонидан молиялаштирилган "Ўзбекистонда барқарор биоиқтисодиёт бўйича янги магистрлик ўқув дастурлари" (BioEcUz) лойиҳаси мамлакатимизда Биоиқтисодиёт бўйича магистратура дастурини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш ҳисобланади. Қўшимча маълумотни bioecuz.tdau.uz вебсайтидан олишингиз мумкин.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати